Департамент ходимига пора бермоқчи бўлган корхона раҳбари ушланди

Департамент ходимига пора бермоқчи бўлган корхона раҳбари ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент томонидан Тошкент шаҳар прокуратураси ходимлари билан ҳамкорликда Департаментнинг Тошкент шаҳар бошқармаси бўлим инспектори Д.А.нинг билдиргисига асосан тезкор тадбир ўтказилган.

Тадбирда Т.Қ.С ШК раҳбари Т.М. ўзи раҳбарлик қилиб келаётган корхонанинг 353,6 миллион сўмлик ва ўғли Э.М.га тегишли Д.Қ.С МЧЖ фаолиятида йўл қўйилган 560,6 миллион сўмлик жуда кўп миқдордаги солиқ ва бошқа мажбурий тўловларни тўлашдан бўйин товланганлиги ҳолати бўйича уларга чора кўрмаслик ва енгиллик бериш эвазига Д.А.нинг хизмат хонасида, унга 2000 АҚШ долларини пора тариқасида берган пайтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Бош прокуратура матбуот хизмати хабарига кўра, мазкур ҳолат юзасидан Т.Қ.С ШК раҳбари Т.М.га нисбатан Жиноят кодексининг 211-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Manba: uza.uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!