АОКАда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Давлат ёнғин назоратини ташкил этиш бош бошқармаси бошлиғи, полковник Ўлмас Музаффаров иштирокида брифинг бўлиб ўтди. Унда 2021 йил 7 декабрь куни Сурхондарё вилояти Денов тумани Мустақиллик кўчасида жойлашган Indenim савдо мажмуасида юз берган фожиа оқибатларини бартараф этиш ва сабабларини ўрганиш натижалари тўғрисида маълумот берилди.
Ўлмас Музаффаровнинг сўзларига кўра, савдо мажмуасида содир бўлган чақнаш портловчи моддалар қўлланилганлиги натижасида содир бўлмаган.
Мазкур объектда портловчи моддалар қўлланилганлиги ўрганилганда, портловчи моддалар излари мавжуд эмаслиги ҳамда портлашга хос бўлган ўзгаришлар, яъни «воронка» ва портлатиш қурилмасининг бўлаклари аниқланмаган.
Чақнаш мажмуа остидан ўтган ва фойдаланишда бўлмаган газ қувуридаги ёриқлардан табиий газнинг сизиб чиқиши натижасида портлаш хавфи бўлган газ-ҳаво аралашмасининг ҳосил бўлиши ва унга бинодаги электр жиҳозларининг автоматлаштирилган тартибда ўчиб-ёнишида кузатиладиган учқуннинг таъсири натижасида рўй берган.
Ҳодиса содир бўлган жойда олиб борилган очиш (ковлаш) ишлари натижасида бино остидан фойдаланишда бўлмаган, диаметри 57 миллиметрли бўлган газ қувури ўтганлиги аниқланди.
Газ қувурнинг бир томони ёпилган, иккинчи томони эса «Сурхон капитал мобил» МЧЖга қарашли «Аср» савдо дўконига кириш зинаси остидаги газ тармоғидан узилмаганлиги маълум бўлган. Ушбу газ қувури эса Indenim савдо мажмуаси биносининг остида қолиб кетган ва фойдаланишда бўлмаган қувурга уланган бўлган.
6 декабрь куни «Ҳудудгаз Сурхондарё» филиалининг Денов шаҳар газ таъминоти бўлими томонидан «Сурхон капитал мобил» МЧЖга қарашли «Аср» савдо дўкони биноси остки қисмидан (пойдевор орасида) ўтган газ қувури ўрта босимли газ оқими тармоғига уланган.
Оқибатда Indenim мажмуасининг остидаги газ қувурининг коррозияга учраган ёриқлардан (6 жойидан 3−13 сантиметр катталикда) сизиб чиққан табиий газ бинонинг ички қисмида тўпланган ва чақнаш юзага келган.
Эслатиб ўтамиз, Сурхондарёнинг Денов шаҳри марказидаги Indenim савдо мажмуасида кучли портлаш 7 декабрь тонгида юз берган. Расмий маълумотларга кўра, портлаш оқибатида икки киши ҳалок бўлган, 11 киши турли тан жароҳатлари билан шифохонага ётқизилган. Кейинчалик Деновдаги портлашда 65 та уй зарар кўргани, 6 та хонадон деворлари эса ёрилиб, яшаш учун хавфли ҳолатга келиб қолгани маълум бўлди.
Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 257-модда (меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларини бузиш) ва 259-моддалари (ёнғин хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилган. Портлаш юзасидан 3 киши қамоққа олинган.
“UzAuto Motors” 2025 йил 21 июлдан бошлаб мижозларга Chevrolet Onix, Tracker ва Damas моделдаги автомобилларни янги шартларда харид қилиш имконини тақдим этмоқда.
Россия иккиламчи бозорида Ўзбекистонда йиғилган Chevrolet Cobalt (ушбу модел Ravon R4 номи остида сотилмоқда) машинасининг ишончлисини топиш мумкин, деди «За Рулём» журналининг автоэксперти Сергей Зиновьев.
Боку Россия билан муносабатлардаги зиддият туфайли МДҲ иқтисодий кенгашида иштирок этишдан бош тортди. Бу қарор икки давлат ўртасидаги кескинлашув фонида қабул қилинди.
АҚШнинг Исроилдаги элчиси Майк Хакаби Исроил ҳукуматининг масиҳий ташкилотлар ва уларнинг хорижий ходимларига нисбатан ҳаракатларидан жиддий норозилик билдирди.
Санкциялар таркибига қурол етказиб беришни тўхтатиш, ҳарбий ҳамкорлини якунлаш, суд орқали жавобгарликни кучайтириш, шунингдек, Исроил компанияларга нисбатан иқтосодий чекловлар жорий этиш каби бандлар киради.
Ижтимоий тармоқларда тарқалган, ўзини гўёки дефектолог-психолог деб атаган Д.Ж дудуқланган болаларни сўкиниш ва қўрқитиш усулида даволашга урингани акс этган видеохабар бўйича Болалар омбудсмани 2024 йилнинг якуни ва 2025 йил январ ойида ўрганиш олиб борган ва бу ҳақда жамоатчиликка маълумот берган.
Ўзбекистон Республикаси Экология вазирлиги ва унинг ҳузуридаги Давлат экологик экспертиза маркази, шунингдек, оммавий ахборот воситалари вакиллари учун Озарбайжонга пресс-тур ташкил этилди. Пресс-тур давомида журналистлар “Sea Breeze” компаниясининг Боку шаҳридаги фаолияти билан яқиндан танишдилар ва унинг халқаро экологик стандартларга қай даражада мос келиши ўрганилди.
Бюджетдан ташқари пенсия жамғармасининг Оҳангарон туман бўлими бошлиғи маҳаллий фуқаронинг йўқолган меҳнат дафтарчасини тиклаб, уни ёшга доир пенсияга чиқариб бериш эвазига 1500 АҚШ долларини пора сифатида олган вақтида унинг ноқонуний ҳаракатларига чек қўйилди.
2025 йил 14 июль куни Исроил армияси Ғазо секторидаги бир нечта ҳудудларга кенг кўламли ҳаво ва артиллерия зарбаларини амалга оширди. Маҳаллий тиббий манбалар ва гувоҳларга кўра, ушбу ҳужумлар натижасида камида 11 фаластинлик ҳалок бўлган, ўнлаб тинч аҳоли жароҳатланган.
Маҳаллий манбаларга кўра, тўқнашувлар ҳар икки томон вакилларининг бир-бирларига тегишли автомашиналарни олиб қўйиши ортидан бошланган. Низо тез орада оғир қуроллар қўлланилган шафқатсиз жангларга айланди.
Украинага қарши урушда Россия армияси сафида жанг қилган 66 нафар Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлди. Уларнинг кўпчилиги қамоқдан озодликка чиқиш умиди билан урушда қатнашган. BBC ва «Медиазона» манбаларига кўра, улар асосан «Вагнер» гуруҳи орқали фронтга юборилган.
Япония жануби-ғарбидаги Токара ороллари атрофида июн охиридан буён 1,9 минг мартадан кўпроқ зилзила қайд этилгани ҳақида мамлакат бош метеорология бошқармаси маълум қилди.