Денов туманида қўлбола усулда алкоголли маҳсулотлари ишлаб чиқараётган яширин цехлар фош этилди
Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ДХХнинг Денов туман бўлимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, “Ободон” МФЙда яшовчи 6 нафар фуқаро ўз уйларида этил спиртидан алкоголь маҳсулотларини ишлаб чиқараётганлиги аниқланиб, ушбу хонадонлардан жами 3 240 дона қўлбола усулда тайёрланган “Denov” номли алкоголь маҳсулоти, 2 784 литр спирт, 6 254 дона қалбаки акциз марка, 5 562 дона қопқоқ, 1 150 дона “Denov” ёрлиғи туширилган ёрлиқ, 948 дона бўш идиш, 1 тўплам компьютер, рангли принтер ва бошқа товар-моддий бойликлар ашёвий далил сифатида олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 176-моддаси (қалбаки пул, акциз маркаси ёки қимматли қоғозлар ясаш, уларни ўтказиш) ва 186-1-моддаси (алкаголь маҳсулотини қонунга хилоф равишда ишлаб чиқариш ёки муомалага киритиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.