Денов бозоридаги безориларга жиноят иши қўзғатилди

Денов бозоридаги безориларга жиноят иши қўзғатилди

Денов туманида 2021 йил 3 сентябрь куни соат 05.30 ларда, туманнинг "Номозгоҳ" маҳалласи ҳудудида жойлашган "Денов барака яшил олами" МЧЖ деҳқон бозорида, Узун тумани "Қарашиқ" маҳалласида яшовчи, A.Олим ва туманнинг "Сохибкор" маҳалласида яшовчи, У.Aдҳамлар жамиятда юриш туриш қоидаларини менсимасдан бақир-чақир қилиб уришиб, бир бирларига "енгил" жароҳати етказишган.

19 сентябрь куни A.Олим ва У.Aдҳамларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 277-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!