Денгизда оқиб кетган болакай фильмдаги маслаҳатлар сабаб тирик қолди

Денгизда оқиб кетган болакай фильмдаги маслаҳатлар сабаб тирик қолди

Буюк Британияда яшовчи ўн ёшли болакай ҳужжатли фильмда айтилган маслаҳатлар туфайли денгизда омон қолишга муваффақ бўлди, деб ёзади Daily Mail.

Газетанинг таъкидлашича, воқеа Норт-Йоркшир графлигида содир бўлган. Оиласи билан соҳилда сузаётган ўн яшар Равираж Саинини кучли оқим очиқ денгизга олиб кетган. Оила аъзолари эса дарҳол қутқарувчиларга мурожаат қилишган.

Болани сувдан олиб чиқишганидан сўнг, Равираж "Денгизда ҳаётни сақлаб қолиш" ҳужжатли фильми тавсияларига амал қилганини айтган: орқасига ўгирилиб, оёқлари ва қўлларини ёйган ва бир соатдан кўпроқ вақтни сувда ўтказган.

Болакайнинг жасурлиги ҳамда вазиятга чидамлилигига қойил қолган қутқарувчиларнинг сўзларига кўра, агар бола ваҳима қилганида, воқеа ачинарли тарзда якунланарди.

 

 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!