Дембеленинг жароҳати жиддий бўлиб чиқди

Дембеленинг жароҳати жиддий бўлиб чиқди

Усмон Дембеленинг жароҳати аввал тахмин қилинганидан ҳам жиддийроқ бўлиб чиқди.

"Барселона" вингери Ла Лиганинг 19-турида "Жирона"га қарши ўйинда (1:0) жароҳат олиб, 26-дақиқада алмаштирилди.

Дастлаб, франциялик футболчи сон жароҳати туфайли 3 ҳафтага сафдан чиққани ҳақида маълумот пайдо бўлди. Аммо бугунги текширувлар шуни кўрсатдики, Усмоннинг тўғри сон суяги мушагида ёриқ аниқланган.

Шу сабабли Дембеле 5 ҳафтани ўтказиб юборади, деб хабар беради Diario Sport.

25 ёшли вингер жорий мавсумда "Барса" сафида 28 ўйинда майдонга тушиб, 8 та гол урди ва 7 та голли узатмани амалга оширди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!