Дембелега Европанинг 7 гранди даъвогарлик қилмоқда

Дембелега Европанинг 7 гранди даъвогарлик қилмоқда

«Барселона» ҳужумчиси Усмон Дембеле клуб билан янги шартнома борасида келиша олмагач, уни ўз таркибида кўришни истовчилар кўпайиб қолди.

«Mundo Deportivo» нашрининг маълумот беришича, француз вингерининг агенти Мусса Сиссокога аллақачон «ПСЖ» вакиллари алоқага чиққан.

Ўз навбатида, Кингсли Коман билан янги шартнома борасида келиша олмаётган «Бавария» ҳам 24 ёшли футболчи атрофидаги вазиятни жиддий кузатмоқда.

Бундан ташқари, Усмонга «Тоттенҳэм», «Ливерпуль», «Манчестер Сити», «Манчестер Юнайтед», «Челси» клубларидан ҳам қизиқиш мавжуд.

Маълумот учун, футболчининг каталонияликлар билан амалдаги шартномаси 2022 йилнинг ёзида ўз якунига етади. 1 январдан бошлаб у исталган клуб билан эркин музокара ўтказиш ҳуқуқига эга бўлади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!