Дембеле 3-4 ҳафтага сафдан чиқди

Дембеле 3-4 ҳафтага сафдан чиқди

«Барселона» вингери Усмон Дембеле «Манчестер Юнайтед»га қарши ўтадиган дастлабки ўйинни ўтказиб юбориши кутилмоқда.

Каталония клуби расмий сайти хабарига кўра, франциялик футболчи Ла Лига 19-тури доирасидаги «Жирона»га қарши ўйинда (1:0) оёқ мушакларидан жароҳат олгач, сафдан чиққан.

Marca хабарига кўра, Дембеленинг даволаниб сафга қайтиши учун 3-4 ҳафта вақт керак бўлади. Шу тариқа, Усмон Европа лигаси плей-офф учрашуви доирасидаги «Манчестер Юнайтед»га қарши дастлабки ўйинни ўтказиб юбориши кутилмоқда. Ўйин 16 февралга белгиланган.

Маълумот учун, 25 ёшли футболчи жорий мавсум Ла Лигада 18 ўйинда 5та гол ва 5та ассистга муаллифлик қилган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!