Декан икки талабани ўқишдан ҳайдаш билан қўрқитиб, улардан пора талаб қилди

Декан икки талабани ўқишдан ҳайдаш билан қўрқитиб, улардан пора талаб қилди

Қашқадарё вилояти Қарши муҳандислик иқтисодиёт институтининг иқтисодиёт факультети декани Х.А. 4-курс талабалари О.А. ва Қ.М.ни институт талабаси сафидан чиқариш билан қўрқитиб, уларнинг ҳар биридан 200 АҚШ доллари талаб қилган. Декан 400 АҚШ долларини хизмат хонасида олган вақтида эса...

Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш Департаментининг Қашқадарё вилояти бошқармаси ходимлари томонидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда декан ашёвий далиллар билан ушланган.
Бош прокуратура матбуот хизмати хабарига кўра, мазкур ҳолат юзасидан фуқаро Х.А.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Manba: uza.uz

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!