Декабрда қайси мамлакатлар ўз Конституция байрамини нишонлайди?

Декабрда қайси мамлакатлар ўз Конституция байрамини нишонлайди?
Ўзбекистон Республикаси Давлат Конституцияси 1992 йил 8 декабрда қабул қилинган. Ушбу қонун 6 бўлим 26 боб 128 моддадан иборат. Айни кунларда бутун Ўзбекистонда Давлат Конституциясининг 26 йиллик тадбирлари кенг нишонланмоқда.
 
Хўш, дунёнинг яна қайси давлатлари декабрь ойида ўз Конституцияси қабул қилинган кунни нишонлайди? Қуйида айрим маълуотлар орқали жавоб олишингиз мумкин:
 
  • Ҳар йили 6 декабрда Испания Республикаси ҳам ўз Конституция байрамини нишонлайди. Қомус 1978 йилда қабул қилинган. Испанияликлар Конституцияни 30 йиллик диктатура устидан қозонилган ғалаба деб ҳисоблашади;
   
  • 12 декабрь Россия Федерациясида ҳам Конституция куни ҳисобланади. Қонун 1993 йилда қабул қилинган бўлиб, давлат тузумида энг юқори кучга эга.
 
Ирландияликлар эса янги йил арафасида ўз Конституция байрамларини нишонлашади. Қонун 1937 йил 29 декабрда қабул қилинган. 2009 йилгача унга 23 та ўзгартиришлар киритилган.
 
Manba: qalampir.uz

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!