Деҳқонобод тумани ҳокими энди мактабда дарс беради

Деҳқонобод тумани ҳокими энди мактабда дарс беради

Деҳқонобод тумани ҳокими янги ташаббусга қўл урди: тумандаги 23-мактабнинг энг аълочи синфига бир вақтнинг ўзида ўқитувчилик, раҳбарлик ва ҳомийлик қиладиган бўлди.

Деҳқонобод тумани ҳокими Зоир Алиқулов 4 сентябрь куни туманнинг Бешбулоқ шаҳарчасидаги 23-умумтаълим мактабининг "Биринчи қўнғироқ" тадбирида иштирок этди. 

Ҳоким дарс аввалида ўқувчиларга мактаб таълимининг инсон ҳаётидаги аҳамияти ҳақида сўз очиб, мактабда яхши таълим олиш инсон келажагини белгилаб беришини таъкидлади. 1-синф ўқувчиларига 12 турдаги ўқув қуролларидан иборат Президент совғасини топширди. 

Туман ҳокими дарс якунида янги ташаббусни илгари сурди. Биринчи чорак якунига кўра, мактабнинг 5-9 синф ўқувчилари ўртасидаги рейтинги юқори, энг аълочи ва жамоатчи синфни оталиққа оладиган бўлди. 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!