Деҳли заҳарли туман билан қопланди

Деҳли заҳарли туман билан қопланди

Пайшанба куни Ҳиндистон пойтахти Деҳли заҳарли туман билан қопланди. Ҳалокатли ифлослантирувчи моддалар ҳавога тўпланиб қолган.

Ҳаво сифати индекси 500 ўлчовли шкалада 400 дан ошди. Бу соғлом одамларга хавф туғдирадиган ва мавжуд касалликларга жиддий таъсир кўрсатадиган «оғир» шароитлар юзага келганини англатади. Ушбу индекс қон оқимига кириши мумкин бўлган  ифлослантирувчи модда-PM2. 5 нинг миқдорини ўлчайди.

Жаҳон Соғлиқни Сақлаш Ташкилотига кўра,  бундай ифлослантирувчи моддалар мавжуд ҳаводан доимий нафас олиш ўпка саратони каби касалликларнинг ривожланиш хавфини туғдириши мумкин.

Фавқулодда чоралар режасига биноан,  ҳокимият ғишт фабрикаларини ёпиб қўйди ва кун давомида барча қурилиш ишларини тўхтатди.

Расмий маълумотларга кўра, Деҳли шаҳри ҳавосининг ифлосланишининг 50 фоизи автоуловлардан чиқаётган заҳарли моддалар ва саноатда чиқарилган тутунлар ҳисобига тўғри келади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!