Даврон Туляганов Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказига бош директор этиб тайинланди

Даврон Туляганов Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказига бош директор этиб тайинланди

Cоғлиқни сақлаш вазирининг тегишли буйруғи билан Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Жиззах филиали директори лавозимида ишлаб келган Туляганов Даврон Бахтиярович Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказига бош директор этиб тайинланди.

Тиббиёт фанлари доктори Даврон Туляганов кўп йиллар Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази тизимида турли вазифаларда ишлаб келган. 2016-2017 йилларда Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази бош шифокор муовини вазифасини бажарувчи бўлган.

Бирлаштирилган шошилинч тиббий ёрдам хизмати таркибига Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази, унинг 13 та вилоят филиали, 176 та туман ва шаҳар тиббиёт бирлашмаларининг шошилинч тиббий ёрдам бўлимлари, 2400 дан ортиқ тез тиббий ёрдам бригадаси, санитар-авиация хизмати ва фавқулотда вазиятларда аҳолини тиббий таъминлаш тезкор бригадалари киради. 
 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!