Даволанишга муҳтож эҳтиёжманд хотин-қизларнинг даволаниши учун 30 млрд сўм йўналтирилади

Даволанишга муҳтож эҳтиёжманд хотин-қизларнинг даволаниши учун 30 млрд сўм йўналтирилади

Даволанишга муҳтож эҳтиёжманд хотин-қизларнинг даволаниши учун 30 млрд сўм йўналтирилади.

Бу ҳақда Президент томонидан имзоланган «Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг жамият ҳаётидаги фаол иштирокини таъминлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорда белгилаб қўйилди. Шунингдек:

📌 Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш давлат мақсадли жамғармаси ҳар йили АТ «Халқ банки»га 100 миллиард сўм миқдоридаги маблағларни 2021 йилда Марказий банк асосий ставкасидан 4 фоиз паст ставкада, 2022 йилдан бошлаб эса Марказий банк асосий ставкасида йўналтиради;

📌 қуйидаги дастурларни муваффақиятли ўзлаштирган хотин-қизларга мазкур маблағлар ҳисобидан туман (шаҳар) маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғининг биринчи ўринбосари тавсиясига кўра, тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш учун 3 йилгача муддат ва 6 ойгача имтиёзли давр билан Марказий банк асосий ставкасида базавий ҳисоблаш миқдорининг 150 бараваригача бўлган миқдорда кредитлар ажратилади:

🔘 Тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги ҳамда Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби томонидан маъқулланган дастурлар асосида ташкил этилган ўқув курсларини;

🔘 Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг «Ишга марҳамат» мономарказлари, касб-ҳунарга ўқитиш марказлари, маҳаллалардаги касб-ҳунарга ўқитиш масканлари ҳамда Хотин-қизлар тадбиркорлик марказлари ёки нодавлат таълим муассасаларининг касбга ўргатиш ўқув курслари махсус ўқитиш дастурларини;

📌 ажратиладиган кредитлар, истисно тариқасида, 2022 йил 1 январга қадар Марказий банк асосий ставкаси доирасида, 2022 йил 1 январдан тижорат банки томонидан бозор тамойиллари асосида мустақил равишда белгиланадиган ставкаларда берилади. Бунда, тижорат банклари томонидан бозор тамойиллари асосида мустақил равишда белгиланадиган ставкаларда бериладиган кредитлар бўйича фоиз харажатлари бир қисмини компенсация қилиш механизми қўлланилади;

📌 Хотин-қизлар ва оилани қўллаб-қувватлаш давлат мақсадли жамғармаси орқали Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги ҳузуридаги «Обод ва хавфсиз маҳалла» жамғармасига ва «Маҳалла ва оила» институтига Давлат бюджетидан ажратиб келинган маблағлар 2021 йилдан бошлаб Молия вазирлиги томонидан тўғридан тўғри «Обод ва хавфсиз маҳалла» жамғармасига ва «Маҳалла ва оила» институтига ажратилади.

〰️〰️〰️
Молия вазирлиги:

✅ 2021 йилда «Аёллар дафтари», «Ёшлар дафтари» ва «Темир дафтар»га киритилган хотин-қизларни уй-жой билан таъминлаш мақсадида, уларга ипотека кредитлари бўйича бошланғич бадални тўлаб бериш ва ижтимоий уй-жойлар сотиб олиш учун Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетларига:

💰 нотурар жойларда истиқомат қилаётган аёлларни уй-жой билан таъминлашга — 10 миллиард сўмдан;

💰 отасидан айрилган, ёлғиз онаси қарамоғида бўлган вояга етган уй-жойга муҳтож хотин-қизларни уй-жой билан таъминлашга — 5 миллиард сўмдан маблағ ажратади;

✅ бир ҳафта муддатда аёллар муаммоларини тизимли ва манзилли равишда ўрганиш ва ҳал этиш доирасида шакллантирилган махсус жарроҳлик амалиётлари ўтказиш орқали даволанишга муҳтож эҳтиёжманд хотин-қизлар рўйхатидаги ҳамда «Аёллар дафтари», «Ёшлар дафтари» ва «Темир дафтар»га киритилган хотин-қизлар даволаниши учун Жамғармага 30 миллиард сўм йўналтиради. 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!