Давлат хизматларида Одилбек-робот пайдо бўлди

Давлат хизматларида Одилбек-робот пайдо бўлди

Давлат хизматлари агентлиги ўз хизматларини аҳолига оддий ва содда қилиб тушунтириш учун робот персонаж — Одилбек хизматларидан фойдаланишга ўтди. Бу ҳақда агентликнинг Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бўлими маълум қилди.

Одилбек-робот хизматидан фойдаланиш учун Давлат хизматлари агентлигининг телеграм-каналига ўтишингиз керак.

Робот ишни электрон рақамли имзо (ЭРИ) нималигини тушунтириш ва уни қандай олиш мумкинлигидан бошлади. Чунки ЭРИ барча давлат хизматларининг калити — бу хизматлардан фойдаланиш учун сизда албатта электрон рақамли имзо бўлиши керак.

Manba: 7news. uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!