Давлат хизматлари агентлиги журналист ва ижодкорлар учун танлов эълон қилди

Давлат хизматлари агентлиги журналист ва ижодкорлар учун танлов эълон қилди

Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги мамлакатда аҳолига давлат хизматлари кўрсатиш соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотларнинг мазмун-моҳиятини кенг тарғиб қилиш, фуқароларнинг ижтимоий фаоллигини янада юксалтириш, ҳуқуқий саводхонлигини ошириш, Давлат хизматлари марказлари фаолиятини ёритишга ўзининг муносиб ҳиссасини қўшаётган ижодкорларни аниқлаш ва уларни рағбатлантириш мақсадида «Энг фаол давлар хизматлари тарғиботчиси» танловини ўтказмоқда. Бу ҳақда «Дарё»га агентлик вакиллари маълум қилди.

Танлов қуйидаги номинациялар бўйича ўтказилади:

босма оммавий ахборот воситаларида чоп этилган мақолалар;

интернет веб-сайтларида ёритилган тарғибот материаллари;

телевидение ва радио каналлари орқали эълон қилинган материаллар.

Танлов иштирокчиларининг ишлари тарғиботга ноанъанавий ёндашгани, аҳолига давлат хизматлари кўрсатиш миллий тизимининг мазмун-моҳияти ва афзалликларини кенг қамровли ёритгани, тарғибот материаллари орқали имкон қадар кўп аҳолини қамраб олганига кўра баҳоланади.

Manba: daryo.uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!