Давлат хизматчилари учун Францияда малака ошириш курслари ташкил қилинади

Давлат хизматчилари учун Францияда малака ошириш курслари ташкил қилинади

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги ва Франция Республикаси Давлат секторини трансформация қилиш ва давлат хизмати вазирлиги ҳамкорликка оид декларация имзоланди.

Ҳужжатда қўшма тадбирларни ташкил қилиш, соҳага оид лойиҳаларни амалга ошириш, давлат хизматчилари учун қисқа муддатли малака ошириш курслари, ўқув дастурларини ташкил қилиш белгиланган.

Декларацияни амалиётга татбиқ қилиш доирасида давлат хизматчиларининг Францияда малака ошириши ташкил қилинади. Экспертлар алмашинувини йўлга қўйиш, давлат хизматида рақамлаштириш ва инновациялар бўйича тажриба алмашилади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!