Давлат хавфсизлик хизмати раиси Баҳодир Тошматов Хавфсизлик кенгашига ўтди

Давлат хавфсизлик хизмати раиси  Баҳодир Тошматов Хавфсизлик кенгашига ўтди

Ўзбекистон президенти Давлат хавфсизлик хизмати раиси Баҳодир Тошматов президент ҳузуридаги Хавфсизлик кенгашига ишга ўтказилди. 

Қайд этилишича, Баҳодир Тошматов Хавфсизлик кенгаши котибининг Қуролли Кучларни ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари лавозимига тайинланган.

Баҳодир Тошматов 1964 йилда туғилган, Тошкент олий умумқўшин қўмондонлик билим юрти, Ўзбекистон Қуролли Кучлари академияси, Россия Қуролли Кучлари Бош штаби Ҳарбий академиясининг Олий академик курсларини тамомлаган. 

У 2008−2011 йилларда мудофаа вазири ўринбосари ва биринчи ўринбосари, 2011−2013 йилларда Ўзбекистон президенти ҳузуридаги Миллий хавфсизлик кенгаши котиби бўлиб ишлаган. 2013 йилдан 2017 йилгача мудофаа вазирининг биринчи ўринбосари сифатида фаолият кўрсатган, 2017 йилнинг августидан Миллий гвардия қўмондони бўлган.

Баҳодир Тошматов шу йил март ойидан президент Давлат хавфсизлик хизматини бошқариб келаётган эди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!