Давлат органлари ва бюджет ташкилотлари жорий йил биринчи чорагида қанча пулни «ҳавога совурди»?

Давлат органлари ва бюджет ташкилотлари жорий йил биринчи чорагида қанча пулни «ҳавога совурди»?

Олиб борилган назорат тадбирлари натижасида умумий суммаси 70,2 миллиард сўмлик бюджет интизмои бузилиши ва бошқа асоссиз харажатлар билан боғлиқ қонунбузилиш ҳолатлари аниқланган. Назорат тадбирлари самарадорлиги ўтган йилнинг шу давридагига нисбатан икки баробар кўпайган(2018 йил биринчи чорагида 30 миллиард сўмни ташкил этганди).

Хусусан, текширувчилар томонидан бюджет интизоми бузилиши, пул ва товар-материал қимматликлари камомади, шунингдек, 23,4 миллиард сўмлик мақсадсиз ва асоссиз харажатлар аниқланган.

Қонунбузувчилар ичида қуйидагилар етакчи лик қилган:

- Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги 6,2 миллиард сўм, шундан 4,9 миллиард сўми ундирилган (78 фоиз);
- Халқ таълими вазирлиги 3,7 миллиард сўм, шундан 3 миллиард сўми ундирилган(80 фоиз);
- Соғлиқни сақлаш вазирлиги 1,5 миллиард сўм, шундан 1,4 миллиард сўми ундирилган(89 фоиз);
- Мактабгача таълим вазирлиги 1,5 миллиард сўм, шундан 1,2 миллиард сўми(83 фоизи).

Маҳаллий бюджетдан молиялаштирилувчи муассасаларда энг кўп бюджет қонунчилиги бузилиш ҳолати Жиззах(5,3 млрд. сўм), Сурхондарё(2,5 млрд. сўм), Фарғона(2,1 млрд. сўм), Самарқанд(2,1 млрд. сўм), Қашқадарё(1,9 млрд. сўм), Андижон(1,5 млрд. сўм) ва Тошкент(1,3 млрд. сўм) вилоятлари, шунингдек, Тошкент шаҳри(2,6 млрд. сўм)да учраган.

Бундан ташқари, Давлат молиявий назорати бош бошқармаси томонидан давлат мақсадли жамғармалари ва Молия вазирлиги ҳузуридаги жамғармалар маблағларидан мақсадли фойдаланиш бўйича молиявий қонунбузилишлар ҳамда асоссиз харажатлар аниқланди . Унинг қиймати 25,5 млрд. сўмни ташкил этган бўлса, шундан 20 млрд. сўми қопланган.

Ҳукумат кафолати остида ажратилган кредит маблағлари ва Болалар спортини ривожлантириш жамғармаси маблағларидан мақсадли фойдаланиш бўйича олиб борилган 76 та назорат тадбирида 2,4 миллиард сўмлик ноқонуний харажатлар аниқланди. Шундан 700 млн. сўми қопланган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!