Давлат корхонаси ходимлари карантин даврида уйдан туриб меҳнат фаолиятини юритиши мумкинми?

Давлат корхонаси ходимлари карантин даврида уйдан туриб меҳнат фаолиятини юритиши мумкинми?

Айни дақиқаларда АОКА ҳузуридаги штабда Адлия вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими бошлиғи Севара Ўринбоева  иштирокида брифинг ўтказилмоқда

Брифинг УзРепорт телеканали орқали эфирга узатилмоқда. 

Савол: Давлат корхонаси ходимлари карантин даврида уйдан туриб меҳнат фаолиятини юритиши мумкинми? Бу борада жаҳон тажрибаси қанақа?

Жавоб: “Коронавирус пандемияси ва глобал инқирозли ҳодисаларнинг иқтисодиёт тармоқларига салбий таъсирини юмшатиш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида” Президент Фармонида ҳам бу масала алоҳида қайд этилди.

Унга кўра, карантинга оид чоралар амал қилиши даврида иш берувчилар ходимларни, айниқса ҳомиладор аёллар, кексалар, имконияти чекланган ҳамда сурункали касалликка чалинган шахсларни, уларнинг розилиги билан, масофадан туриб ишлаш усулига, қулай иш графигига ёки уйдан туриб ишлашга ўтказишлари мумкин.

Меҳнат кодексида ҳам бу масала тақиқланмаган.
 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!