Давлат газетаси ҳокимиятга раддия сифатида бўш саҳифа билан чоп этилди

Давлат газетаси ҳокимиятга раддия сифатида бўш саҳифа билан чоп этилди

«Тахти Қубод»нинг бош муҳаррири Адолат Сайфуллоева газетанинг иккинчи саҳифасида берилган мақолада «биринчи саҳифа — раҳбар ўз юзини кўрадиган ойнадир», деб ёзади. «Бу объектив маълумот берилмаётганига қарши норозилик ифодасидир», — дея изоҳ беради Сайфуллоева. Бош муҳаррир раҳбарлардан бирортаси йил давомида газета учун битта сатр ҳам ёзмаганидан шикоят қилади.

Раҳбарлар билан боғланолмаслик ва давлат ташкилотларидан маълумот олиш қийинлиги Тожикистон матбуотидаги энг катта муаммолардан биридир.

90 йиллар бошида Ўзбекистонда  ҳам кучли цензурага раддия сифатида кўплаб газеталар бўш саҳифалар чоп этилгани ҳолати  қайд этилган. Матбуотнинг ўзига хос норозилик акцияси кўпчиликнинг ёдида қолган. Ундан кейин журналистларга бир неча бор таҳдид бўлгани ёки сўз эркинлиги бўғилиши каби бошқа ҳолатларда ҳозирча ўзбек журналистикаси ўша пайтдаги бирлашувчанликни намоён қилмаган. 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!