Давлат департаментининг собиқ ходими: АҚШ ва Буюк Британия Украинадаги можарони узайтириш ниятида

Давлат департаментининг собиқ ходими: АҚШ ва Буюк Британия Украинадаги можарони узайтириш ниятида

АҚШ ва Британия Украинадаги можарони узайтириш ниятида, деди Давлат департаментининг собиқ расмийси Кристиан Уитон.

“Ўйлайманки, инқироз тез орада тугамайди ва бу ачинарли... Украина Россия билан музокараларни бошлаб, қон тўкилишини тўхтата олади. Лекин, биринчидан, Қўшма Штатлар, иккинчидан, Лондон буни хоҳлаётганига ишончим комил эмас ", деди Уитон Fox Business нашрига берган интервьюсида.

Унинг таъкидлашича, Вашингтон ва Лондонга кўра, можаро Россияни заифлаштириш йўлидир.

Унинг сўзларига кўра, Украинанинг айрим ҳудудлардан воз кечиши учун асосли сабаблар бор.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!