Давлат департаменти Қуддусдаги ҳужумда америкаликлар яраланганини тасдиқлади

Давлат департаменти Қуддусдаги ҳужумда америкаликлар яраланганини тасдиқлади

АҚШ Давлат департаменти якшанба куни Қуддуснинг Эски шаҳрида содир этилган терактни қоралаб, йўловчиларни олиб кетаётган автобусга қилинган ҳужумда беш америкалик фуқаро жароҳатланганини тасдиқлади.

"АҚШ камида саккиз киши, жумладан, камида беш АҚШ фуқароси яраланган ушбу ҳужумни кескин қоралайди. Яраланганларнинг тезда соғайиб кетишини тилаймиз", - дейилади Давлат департаменти ёзма баёнотида.

Баёнотга кўра, Вашингтон ушбу ҳужум юзасидан Исроил расмийлари вакиллари, шунингдек, отишмада жароҳатланган америкаликларнинг оилалари билан яқин алоқада.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!