Дарёга тушиб кетган 17 ёшли қирғизистонлик йигитнинг жасади Ўзбекистонда топилди

Дарёга тушиб кетган 17 ёшли қирғизистонлик йигитнинг жасади Ўзбекистонда топилди

17 ёшли қирғизистонлик ўсмирнинг жасади Ўзбекистон ҳудудида топилди, деб хабар қилди Sputnik Қирғизистон мамлакат ФВВга асосан.

Йигит 14 кун аввал Жалолобод вилояти Оксий туманидаги Норин дарёсига тушиб кетганди. 10 кун давомида ФВВ қутқарувчилари қидирув ишларини олиб боришди, аммо натижа бермади.

28 июнь куни ўсмирнинг жасади Ўзбекистон ҳудудида маҳаллий аҳоли томонидан топилди. У дарё оқими билан олиб кетган. Унинг шахси тасдиқланиб, шу куннинг ўзида жасад қариндошларга топширилди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!