Дарья Масальская: "МДҲ гўзали»га яна қайтаман!"

Дарья Масальская: "МДҲ гўзали»га яна қайтаман!"

Қозоғистонда бўлиб ўтган «МДҲ гўзали — 2018» танловининг ўзбекистонлик иштирокчиси, «Instagram МДҲ гўзали» унвони соҳибаси Дарья Масальская Sputnik нашрига интервью берди.

Модель агентлиги раҳбари, модель, телебошловчи, дизайнер ва қўшиқчи бўлган Дарья танловдан олган таассуротлари, келажакдаги режалари билан бўлишди.

Унга берилган унвон ҳақида гапирра экан, Дарья матбуотда катта фаолликка эга эканлиги, телевидениеда ишлаши ва норасмий шахсий «Мисс хештег» унвони борлигини ҳисобга олганда, бу ҳайратланарли эмаслигини айтди.

Дарья танловда Ўзбекистон номидан сариқ сочли қиз қатнашаётгани ҳеч кимни ҳайрон қолдирмаганини, аммо ўзбекистонликлар орасида бу муҳокамаларга сабаб бўлганини қайд этди. «Бироқ ҳайрон қоларли жиҳати шундаки, одамлар Ўзбекистонга рус қиз вакиллик қилаётганини муҳокама қилди, шу билан бирга, фикрларнинг 99 фоизи ижобий бўлди, одамлар менга омад ва ғалаба тилади», — деди у.

Дарья болалигидан телебошловчи, қўшиқчи, актриса, мусиқачи бўлишни орзу қилгани, мусиқа мактабида фортепиано синфи бўйича ўқиганини айтди. «Орзуларим қисман амалга ошди. Мен фильмларда суратга тушдим, ТВда кўрсатувни олиб бораман, аммо модель бўлишни орзу қилмаганман, бу қизиқишнинг ўзи мени топган», — деди у.

Дарья «МДҲ гўзали»га яна қайтишини, аммо бу сафар бошқа ролда бўлишини, ўз шогирдларига мухлислик қилиб, уларни қўллаб-қувватлашини таъкидлади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!