"DarkNet"да логин ва паролларни сотаётган хакер қўлга олинди

"DarkNet"да логин ва паролларни сотаётган хакер қўлга олинди

Зарарли ҳаволалардан фойдаланиб фойдаланувчилар логин ва паролларини ўғирлаб, "DarkNet"да пуллаётган россиялик 27 ёшли хакер қўлга олинганлиги бўйича Россия Федерация Ички ишлар вазирлиги хабар берган.

Хакер зарарли ҳаволаларни қизиқарли видеолавҳаларга бириктириб турли веб-сайтлар ва ижтимоий тармоқларда тарқатган ҳавола очилиши билан вирус фойдаланувчи қурилмасига ўрнашиб барча парол ва логинларини шунингдек, крипто-активларни унга тақдим этиб борган.

Хакерга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Россия Федерацияси қонунчилигига мувофиқ хакер 4 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиниши мумкин.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!