Дарахтдан йиқилган болакай вафот этди. Терговчилар қотиллик деб ўйламоқда

Дарахтдан йиқилган болакай вафот этди. Терговчилар қотиллик деб ўйламоқда

Волгоград вилоятида ёш боланинг ўлими бўйича жиноий иш қўзғатилди. Тергов органлари боланинг ота-онаси айтганидек дарахтдан йиқилиб ўлиши мумкин эмаслигини тахмин қилмоқда.

Волгоград вилоятининг марказий касалхонасида, 14 июнь куни кечқурун, шу куни эрталаб бошидан жароҳат олган ва касалхонага ётқизилган беш яшар бола вафот этди.

Марҳумнинг 44 ёшли ўгай онаси айтганидек, тахминан бир ҳафта олдин бола дарахтдан боши билан йиқилган. 14 июнь куни эрталаб, унинг сўзларига кўра, боланинг аҳволи ёмонлашди ва эр-хотин шифокорлардан ёрдам сўрашга қарор қилишди.

Бироқ, терговчилар терговнинг дастлабки босқичида оиланинг қариндошлари ва қўшнилари билан суҳбатлашиб, болакай бошқа шахсларнинг ҳаракатларидан ҳам ўлимга олиб келадиган жароҳатни олиши мумкинлигини аниқладилар.

Волгоград вилояти Тергов бошқармаси маълумотларига кўра, вояга етмаган боланинг ўлими юзасидан "Танага оғир шикаст етказиш, натижада жабрланувчининг эҳтиётсизлик туфайли ўлимига сабаб бўлиш" моддаси билан жиноят иши қўзғатилган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!