Заҳар шимдирилган қадимий китоблар топилди

Заҳар шимдирилган қадимий китоблар топилди

Олимлар Жанубий Дания университети кутубхонасида муқоваларига маргимуш шимдирилган XVI ва XVII асрларга тегишли учта китоб борлигини аниқлашди.

Хавфли китоблар махсус қутиларга солиниб, ҳаво алмашиб турадиган шкафга жойлаштирилди. Олимлар бу заҳарли китобларга қўл теккизиш эҳтимолини камайтириш учун уларни рақамлашни режалаштиришмоқда.

The Conversation нашрининг хабар беришича, заҳарли китоблар илмий кутубхоначи Якоб Повл Хольк ва физика, химия ва фармация кафедраси доценти Кааре Лунд Расмуссен томонидан аниқланган. Улар китоблар муқоваси остида яширин матнлар бор-йўқлигини аниқлаш мақсадида уларни рентгенофлуоресцент таҳлилдан ўтказмоқчи бўлишган.

Тадқиқот эса китоб муқовасидаги яшил бўёқ инсонни ўлдирувчи маргимуш заҳаридан иборат эканлигини кўрсатган. Бу заҳар вақт ўтса ҳам ўз хусусиятини йўқотмайди.

Олимларнинг фикрича, таркибида маргимуш бўлган яшил бўёқдан XIX асрга қадар, токи унинг заҳарли эканлиги аниқланмагунича тасвирий санъатда фойдаланиб келинган. Китоблар муқовалари турли ҳашаротлардан ҳимоя қилиш мақсадида мазкур бўёқ билан бўялгани тахмин қилинмоқда.

Manba: kun.uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!