Дания Швеция билан чегарага назорат ўрнатди

Дания Швеция билан чегарага назорат ўрнатди

Дания Швеция билан чегарада вақтинча назоратни жорий этди. У 12 ноябрдан кучга киради ва олти ой давомида амал қилади. Дания ҳукумати томонидан киритилган “хавфсизлик ҳаракати” таркибига бутун мамлакат бўйлаб видеокузатувни кенгайтириш, жазоларни кучайтириш ва Швециядан келганларни назорат қилиш киради.

– “Чегара назорати жамоат жойларида хавфсизликни таъминлашнинг муҳим элементидир”, – дейди Дания Адлия вазири.

Копенгаген полицияси ходими Анн Тоннес: “Полиция нуқтаи назаридан чегарани назорат қилишда энг муҳим нарса шундаки, биз Дания ва Швеция ўртасидаги транспорт қатновини яхшилай оламиз”, – дея фикр билдирди.

Назорат Швециядан Дания портларига ва темир йўл стансияларига келган йўловчиларни вақти-вақти билан текшириш шаклида амалга оширилади. Бу шунингдек, Копенгаген ва Швециянинг Малмё шаҳарларини боғлайдиган, Эресунн бўғози орқали ўтадиган туннел кўприги бўйлаб ҳаракатланадиган транспорт воситаларига нисбатан қўлланилади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!