Дания қироллик оиласи Трампнинг қароридан ҳайратда

Дания қироллик оиласи Трампнинг қароридан ҳайратда

Дания бош вазири  АҚШ Президенти Доналд Трампнинг Гренландия сотиб олиш  ҳақидаги режаси “асоссиз” эканини айтганидан сўнг Д. Трамп Данияга ташрифини бекор қилишга қарор қилди. Дания Қироллик саройи вакилининг 21 август куни берган маълумотига кўра, бу қарор Дания қироллик саройини ҳайратга солган.

АП маълумотларига кўра эса, расмий равишда Трампни Данияга 2-3-сентябрда ташриф буюришга таклиф қилган. Қироллик оиласи учун бу хабар ажабланарли бўлди.

Дания бош вазири АҚШнинг ярим автоном ҳудудини сотиш ғоясини рад этгандан сўнг, Трамп Twitterда ташрифни бекор қилиш қарорини эълон қилди.

“Дания ажойиб одамлари билан жуда муҳим мамлакатдир, лекин бош вазир Метте Фредериксеннинг Гренландияни сотиб олишни муҳокама қилишдан манфаатдор эмаслигига асосланиб, мен икки ҳафта ичида амалга ошиши керак бўлган учрашувимизни бошқа вақтга қолдираман", дейди Трамп.

Дания ҳукумати Трампнинг қарори юзасидан ҳеч қандай жавоб бермади.

Гренландия Атлантика ва Шимолий Муз океани орасида жойлашган; 1,7 миллион квадрат километрлик муз қоплами оролнинг 80% қисмини қамраб олади.

Орқага чекинаётган музлар Гренландиянинг нефт ва минерал ресурсларини юзага чиқариши мумкин, агар улар муваффақиятли ишлатилса, оролнинг келажагини сезиларли даражада ўзгартириши мумкин. Бироқ, Гренландия сувларида ҳали нефт топилмади ва музнинг қалинлиги туфайли фақатгина қирғоқ ҳудудларида тадқиқот ишларини амалга ошириш мумкин холос.

Оқ уй матбуот котиби Джадд Дир ҳам Данияга ташрифи бекор қилинганини тасдиқлади. Трампнинг Полшага ташрифи эса амалга ошиши кутилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!