Даниел Пайпс Туркияни НАТОдан чиқариб юборишга чақирди

Даниел Пайпс Туркияни НАТОдан чиқариб юборишга чақирди

Яқин Шарқ форуми президенти Даниэл Пайпс Туркияни иттифоқни кенгайтириш борасидаги позицияси учун НАТОдан чиқариб юборишга чақирди, деб ёзади @rt_russian TVP World телеканалига таяниб.

Унинг таъкидлашича, Анқара гўёки "шантаж" билан шуғулланади ва Швеция ва Финляндиянинг НАТОга киришига рози бўлиш эвазига ўзи учун афзалликларни муҳокама қилишга уринмоқда.

Аввалроқ Туркия президенти Эрдўғон Анқара Хелсинки ва Стокголмнинг алянсга киришини қўллаб-қувватламаслигини айтган эди. Унинг сўзларига кўра, улар терроризмни қўллаб-қувватлайди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!