Дамасда ҳалигача "шапка" борми?

Дамасда ҳалигача "шапка" борми?

Хонқа тумани, Аҳиллик маҳалласида яшовчи фуқаро Департаментнинг Хоразм вилоят бошқармасига мурожаат қилиб, «Хоразмавтосавдо» МЧЖда ишлайдиган Сарвар Пўлатов (исм-фа­милия­лар ўзгартирилган) «Дамас» русумли автомашина сотиб олиш шартномаси учун 1100 АҚШ доллари талаб қилганлигини билдирган.

Фуқаронинг аризаси юзасидан Департаментнинг Хоразм вилоят бошқармаси ходимлари томонидан тезкор тадбир ўтказилди.

Тезкор тадбирда фуқаро Сарвар Пўлатов автосалондаги танишлари ор­қали «Дамас» русумли автомашинанинг шартномасини тез орада олиб бериш эвазига фирибгарлик йўли билан фуқародан 1100 АҚШ долларини олган вақтда қўл­га олинди.

Мазкур ҳолат юзасидан С.Пўлатовга нисбатан ЖКнинг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тегишли ҳуқуқий чоралар кўрилди.

Дилрабо КУРЯЗОВА,

Департаментнинг Хоразм вилоят бошқармаси катта инспектори

Manba: uz24.uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!