Дам олиш кунлари қандай об-ҳаво бўлади?

Дам олиш кунлари қандай об-ҳаво бўлади?

Якшанба кунлари жанубий ҳудудларнинг энг чекка қисмида 43-45 даража иссиққача бўлган жуда иссиқ об-ҳаво сақланиб туради.

Бугун кундузи Ўзбекистон бўйича ҳаво ҳарорати 35-38 даража иссиқ атрофида бўлади, дея хабар берди Ўзгидромет.

Дам олиш кунлари иссиқ яна кўтарила бошлайди. Якшанба кунига келиб, ҳарорат 38-41 даража иссиққача етади. Ушбу кунларда жанубий ҳудудларнинг энг чекка қисмида 43-45 даража иссиққача бўлган жуда иссиқ об-ҳаво сақланиб туради.

Бу иссиқ узоқ вақт давом этмайди. Кейинги ҳафта бошидан республика ҳудудига Волгабўйи ҳудудларидан салқин ҳаво кириб келади. Душанба кунидан ҳарорат аста-секин пасайишни бошлайди ва ҳафта катта қисмида 30-35 даража иссиқ атрофида, баъзи жойларда 37-38 даража иссиққача бўлади.

Республика ҳудуди катта қисмида бугун ва дам олиш кунлари асосан кам булутли об-ҳаво кузатилади, фақат Қорақалпоғистонда 3 июлда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин.

Республика бўйича баъзи жойларда шамол 15-20 м/с гача кучайиши, баъзи жойларда чанг-тўзонлари кузатилиши мумкин. 3 июлда шимолда ва чўл ҳудудларда шамол 23-28 м/с гача кучайиши мумкин.

1-3 июлда Фарғона вилояти тоғолди ва тоғли ҳудудларида гляциал (муз) сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!