Дам олиш кунлари юртимизда об-ҳаво қандай бўлади?

Дам олиш кунлари юртимизда об-ҳаво қандай бўлади?

Ўзгидромет ўзбекистонликлар учун яқин кунларда кутилаётган об-ҳаво ҳақида маълумот берди.

Ўзгидрометнинг хабар беришича, жума куни марказий, жанубий ва шарқий ҳудудларда ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Республикамизнинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида, баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин.

Республиканинг шимолида ва чўл зонасида ҳаво бироз булутли бўлади. Ҳаво ҳарорати +37 ... + 40 даража бўлиши кутилмоқда.

Шанба ва якшанба кунлари хорижий жануб ҳудудлардан иссиқ ва қуруқ ҳаво бутун республика бўйлаб тарқалади. Кундузги ҳаво ҳарорати +39 ... + 42 даражагача қизийди, бу ёзнинг  ҳарорат баландлиги учун нормал кўрсаткичлардан 4-6 даражага юқори.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!