Дам олиш кунлари салқин об-ҳаво бўлади

Дам олиш кунлари салқин об-ҳаво бўлади

Бугун республика ҳудудининг каттта қисмида қуруқ ва совуқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Ҳарорат +8…+13 даража илиқни ташкил этади. Бу октябрь ойининг охириги ўн кунлиги учун бўлган иқлимий меъёрлардан 8−10 даражага пастдир.

Фақат Фарғона водийси вилоятлари бўйича ва республика тоғли ҳудудларининг баъзи жойларида ёғингарчилик эҳтимоли сақланиб туради. Айрим тоғли ҳудудларда ёғингарчилик кучли бўлиши мумкин.

Дам олиш кунлари Ўзбекистонннинг барча ҳудудларида қуёшли, лекин салқин об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Ушбу кунларда ҳарорат меъёрдан паст бўлади.

Эртага кечаси ҳаво ҳарорати -2 даража совуқ +3 даража илиқни ташкил этади, кундуз куни +11…+16 даража илиқдан ошмайди. Якшанба куни ҳаво бироз илиқ бўлади. Кечаси 0…+5 даража илиқ, баъзи жойларда -2 даража совуққача, кундуз куни +13…+18 даража илиқ бўлади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!