Дам олиш кунлари баъзи жойларда кечаси 17-20 даражагача совуқ тушади

Дам олиш кунлари баъзи жойларда кечаси 17-20 даражагача совуқ тушади

Бугун куннинг иккинчи ярмида Ўзбекистонда об-ҳаво шароитини Волгабўйи устида жойлашган совуқ антициклон периферияси белгилайди. Бу дегани, бугун ёғингарчилик эҳтимоли фақат Фарғона водийси вилоятларида сақланиб туради. 

«Ўзгидромет» хабарига кўра, жанубий ва марказий ҳудудлар устида қатламли булутлардан ҳосил бўлган қаторлар чўзилиб кетиши давом этади, ҳарорат фони эса иқлимий меъёрлардан 6-8 даражага паст бўлади. 

Республика шимолида анча совуқ бўлади, кун ўртасида ҳаво ҳарорати 5-8 даража совуқни, Оролбўйида 12-15 даража совуқни ташкил этади.

Дам олиш кунлари антициклон периферияси кучаяди, булутлар камаяди. Кечаси ҳаво ҳарорати 4-7 даража совуқ, шимолнинг баъзи жойларида 17-20 даража совуқ бўлади. Кундуз куни ҳаво 4-7 даража илиқ, лекин ўртача ҳарорат одатдагидан бироз паст бўлади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!