Даҳшатли ЙТҲ: 9 киши ҳалок бўлди

Даҳшатли ЙТҲ: 9 киши ҳалок бўлди

Ҳодиса Лада ва Тойота-Камри автомобиллари иштирокида 12 май куни тонгда Олма-Ота - Бишкек трассасининг 109-километрида содир бўлган.

Қозоғистоннинг Олма-Ота вилоятидаги автотрассада юз берган ҳалокат натижасида 9 киши ҳалок бўлди, деб хабар бермоқда ҳудудий полиция матбуот хизмати.

Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органи маълумотига кўра, Лада ва Тойота-Камри иштирокидаги мудҳиш йўл транспорт ҳодисаси 12 май куни Олма-Ота - бишкек трассасининг 109-километрида содир бўлган.

- Тўққиз киши ҳалок бўлди, улардан уч нафари аёл киши. Шахслари аниқланди. Қурбонлан Олма-Ота, Чимкент ва Туркистон вилоятлари фуқаролари, деб хабар берди полиция хизмати фейсбукдаги саҳифасида.

Дастлабки хулосаларга кўра, Лада автомобили ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиб, қарама-қарши йўналишга чиқиб кетган ва Тойота билан тўқнашув содир этган.

life.ru


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!