Даҳшат! Хивада амаки ўзининг 8 ёшли жиянини ваҳшийларча ўлдирди

Даҳшат! Хивада амаки ўзининг 8 ёшли жиянини ваҳшийларча ўлдирди

21 кун илгари йўқолган Хоразм вилоятининг Хива туманидаги 8 ёшли Диана Аҳмедованинг жасади шу эрда жойлашган Пишканак қишлоғи ҳудуди бўйлаб оқиб тушаётган ариқда топилган. Қотилликда гумон қилиниб, унинг амакиси ҳибсга олинган. Қотилликнинг сабаблари номаълум, дея хабар беради “centralasian.org”.

Қизнинг ота-оналари уч йилдан буён Россияда. Қизалоқни отасининг онаси ва дадаси тарбиялаган. Диананинг бобоси Ахмад Ёқубовнинг айтишича, набирасининг жасади 24 октябрь куни уйидан 7 километр нарида жойлашган хандақдан топилган.

Кичик укамнинг ўғли набирамни бўғиб ўлдириб, жасадини ариққа ташлаганини айтганидан сўнг ҳуқуқни муҳофаза қилувчилар Дианани ўша ердан қидиришни бошлашди. Сўнг топишди ва жиянимни ҳибсга олиши. У ҳамон нима учун бундай қилганлиги айтмаяпти. Балки, у бу ишни қилишдан олдин уни зўрлагандир, деди Ахмад Ёқубов.

8 ёшли Диана Аҳмедованинг ўлик ҳолда топилгани ҳақида маълумот тасдиқланди. Бироқ  терговнинг яширинлиги кўрсатилиб, батафсил маълумот берилмаяпти.

 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!