Даҳшат! Ўсмир она фарзандини тириклайин ерга кўмди. Ит эса уни қутқариб қолди

Даҳшат! Ўсмир она фарзандини тириклайин ерга кўмди. Ит эса уни қутқариб қолди

Таиландлик фуқаро ити билан бирга кечки сайрга чиқди. Аммо ит ўзини бу сафар бошқача тута бошлади. Пинг Понг бошини қимирлатар, ерга ишора берар ва уни қазишга ҳаракат қиларди.

Итнинг эгаси эса нима бўлаётганини тушунмасди. Бир неча дақиқадан сўнг эркак даҳшатдан қотиб қолди: қумлар орасидан чақалоқнинг оёғи чиқди. Эркак тезда болани у ердан чиқариб олди. Мўжизани қарангки, гўдак ҳамон нафар оларди. Шифокорлар чақалоқни қутқара олишди.

Тергов бошланди. Суриштирувлар давомида чақалоқнинг онаси 15 ёшли қиз эканлиги маълум бўлди. Қайд этилишича, «она» фарзандидан қутилиш учун шу ишни қилган экан.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!