Даҳшат! Ўғри сотувчи аёлни скотч билан ўраб ташлаб, ёқиб юборди

Даҳшат! Ўғри сотувчи аёлни скотч билан ўраб ташлаб, ёқиб юборди

Бу воқеа АҚШнинг Техас штатида содир бўлди. Бу ҳақда маҳаллий оммавий ахборот воситалари хабар бермоқда.

Тўппонча билан қуролланган жиноятчи дўконга кириб, 800 доллар ўғирлаган. Жиноятни содир этишдан олдин у ўша дўкондан зажигалка сотиб олган.

Далилларни йўқ қилиш учун эса сотувчи аёлни ёқиб юборишга қарор қилган. Аёлни скотч билан ўраб, устига тез ёнувчан суюқликни сепган ва ёқиб юборган.

Жабрланувчи оловни ўчиришга муваффақ бўлган. Касалхонага эса бош куйиши билан олиб кетилган.

Полиция ходимлари тажовузкорни ҳибсга олишди. У 40 ёшли маҳаллий фуқаро бўлиб чиқди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!