Даҳшат! Тўй бўлаётган кемани яшин урди. 17 киши ўлди

Даҳшат! Тўй бўлаётган кемани яшин урди. 17 киши ўлди

Бангладешда тўй пайтида яшин уриши оқибатида 17 киши ҳалок бўлди, олти киши яраланди. Бу ҳақда The Nation ёзмоқда.

Воқеа Навабганж туманида содир бўлган. Хабарларга кўра, чақмоқ Падма дарёси бўйлаб бир неча ўнлаб меҳмонлари бўлган кемага келиб урилган. “17 киши воқеа жойида вафот этди. Тўй учун ёлланган қайиққа чақмоқ тушди”, - деди туман маъмурияти раҳбари Сакиб Aл Рабби.

Расмийнинг аниқлик киритишича, экипаж аъзоларидан бири кемани тўхтатиш учун лангарни ташлаган пайтда чақмоқ тушган.

Нашрнинг таъкидлашича, йилнинг шу вақтида Бангладешда тез -тез чақмоқ чақиб кучли момақалдироқлар бўлади, улар туфайли одамлар ҳалок бўлади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!