Даҳшат! Танбеҳ берган онахон калтаклар остида қолди

Даҳшат! Танбеҳ берган онахон калтаклар остида қолди

Канаданинг Саскатун шаҳрида даҳшатли ҳодиса содир бўди. Тўрт нафар ўсмир уларга танбеҳ берган онахонни ўласи қилиб калтаклашди.

Интернетда ушбу ҳодиса тасвири тезда тарқалиб кетди. Видеода танбеҳ берган кампирнинг қандай калтакланганлиги яққол кўриниб турган. Маълум бўлишича,  онахон ерга йиқилганидан кейин ҳам ўсмирлар унинг боши ва танасининг бошқа аъзоларига тепишни давом эттирганлар.  

Терговчилар бу ҳодисани текширишмоқда.

Мактаб ўқувчиларининг бундай тажовуз қилишларига нима сабаб бўлганлиги аллақачон маълум қилинди. Айтилишича, болалар бошқа кекса одамга қарата тошлар отишган, бу эса жабрланган онахонни ғазаблантирган. Шундан сўнг болаларга танбеҳ бермоқчи бўлган. Аммо оёқлар остида қолиб кетган.

Дўппосланиш вақтида онахон жиддий жароҳатлар олган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!