Даҳшат! Шарҳловчи ўлим зарбасига йўлиқишига бир баҳя қолди (видео)

Даҳшат! Шарҳловчи ўлим зарбасига йўлиқишига бир баҳя қолди (видео)

Таниқли комментатор Пьер Макгуайр фаолияти давомида биринчи бор ўта хавфли ҳолатга дуч келди. Бу ҳақда Daily Mail ёзмоқда.

Душанба куни АҚШнинг Огайо штадида Коламбус Блю Жекетс ва Тампа-Бей Лайтнинг жамоалари ўртасида хоккей ўйини бўлиб ўтди. 57 ёшли Пьер Макгуайр мазкур ўйинни бевосита трибунада ўтириб шарҳлади. Худди шу пайтда хавфли ҳолат юзага келди: зарб билан улоқтирилган шайба унинг ёнгинасидан ўтиб кетди. Атиги бир неча сантиметр уни ҳатто ўлимга етакловчи зарбадан сақлаб қолди.

Пьер шайбани то у ёнгинасидан ўтиб кетгунга қадар кўрмади ва ҳеч нарса қила олмасди. Мутахассис ўйинни охиригача шарҳлади ва кейин юзага келган ҳолатни табассум билан эслаб юришини таъкидлади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!