Даҳшат! Шаҳноза Абдураззоқова қайнотаси томонидан ваҳшийларча ўлдирилди

Даҳшат! Шаҳноза Абдураззоқова қайнотаси томонидан ваҳшийларча ўлдирилди

Тожикистоннинг Ховалинг туман суди Сафар Носировни 13 йилга озодликдан маҳрум қилди. Ҳукм ойнинг бошида чиқарилган бўлиб, қонуний кучга энди кирди.

Ховалинг туманидаги Садбарго қишлоғида яшовчи Сафар Носиров маҳкамада 28 ёшли келинини бўғиб ўлдирганини тан олди. Воқеа 18 май куни оддий жанжал туфайли содир этилган. Қайд этилишича, марҳума Шаҳноза Абдураззоқова қайнотаси томонидан ясалган гўнг “пирамида”сини тасодифан бузиб қўйган.

Сафар Носиров судга келинининг “пирамида”ни тиклашни истамаганлигини, бу эса уни қаттиқ ғазаблантирганини айтган. Маҳкумнинг сўзларига кўра, Шаҳноза олдинроқ ҳам оила бошлиғининг талабларини бажаришдан бош тортган ва у билан доимий баҳслашган.

“Шаҳноза Абдураззоқова ўлдирилган пайтда иккинчи фарзандига ҳомиладор бўлган”, дея хабар берди шифокорлар. Фожиадан сўнг унинг ягона қизи Шаҳнозанинг Возе туманидаги Осмонбика қишлоғида яшовчи қариндошларига топширилган.

Марҳума Шаҳноза Абдураззоқованинг эри эса бу пайтда анча узоқда бўлганлиги боис фожианинг олдини ололмаган. Унинг таъкидлашича, отаси ва хотинининг ўртасида авваллари ҳам жанжаллар бўлиб турган.

Маълум бўлишича, Сафар Носиров фермерлик билан шуғулланган, 90-йилларда фирибгарликда айбланиб, уч йилга озодликдан маҳрум этилган.

 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!