Даҳшат! Сергелида омбор портлаб кетди. Корхона ходими ҳалок бўлди, уч киши касалхонада

Даҳшат! Сергелида омбор портлаб кетди. Корхона ходими ҳалок бўлди, уч киши касалхонада

Бугун, соат 19:30 ларда пойтахтимизнинг Сергели туманида жойлашган "Қушқўрғон" маҳалласидаги омборлардан бирида портлаш содир бўлди.

Омбордан ташқари, ушбу корхонанинг офис бинолари қулаб тушди ва ёнма-ён жойлашган дўкон ҳам қисман зарар кўрди. Aфсуски, фавқулодда вазият натижасида корхона ходими вафот этди, яна уч киши турли даражада тан жароҳатлари олди. Улар касалхонага ётқизилган.

Дастлабки версияга кўра, портлаш хонага газ оқиши оқибатида келиб чиққан. Воқеа жойида айни дамда вайронагарчиликларни демонтаж қилиш билан шуғулланаётган Фавқулодда вазиятлар вазирлиги қутқарувчилари, шунингдек, ИИВ, Бош прокуратура ва бошқа тегишли идоралар вакиллари ишламоқда.

Қўшимча маълумотлар яна эълон қилинади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!