Даҳшат! Нукусда эркак келини ва қудасини темир билан уриб ўлдирди. Келинининг янгасини ҳам ўлдиришга уринди

Даҳшат! Нукусда эркак келини ва қудасини темир билан уриб ўлдирди. Келинининг янгасини ҳам ўлдиришга уринди

Нукус туманида яшовчи С.К.(аёл киши)10.06.2022 йилда қайнотаси Е.С. билан ўзаро жанжаллашиб онаси Ш.К.нинг уйига аразлаб кетиб қолган.

11.06.2022 йилда соат 14:00ларда С.К. онаси Ш.К. ва янгаси Ж.А. билан бирга қайнотаси Е.С. билан қолган 2020 йилда туғилган, вояга етмаган фарзандини олиб кетиш учун борган вақтида, ўртада келиб чиққан жанжал туфайли қайнотаси Е.С. қўлидаги темир жисм билан С.К. ва унинг онаси Ш.К.ларни уриб қасддан ўлдирган, шундан кейин улар билан бирга келган фуқаро Ж.А.нинг бош ва юз қисмларига хамда танасининг бошқа жойларига бир неча марта ўриб ўлдирмоқчи бўлган вақтда Ж.А. воқеа жойидан қочиб яшириниб, оғир тан жароҳатлари билан Нукус тумани тиббиёт бирлашмасига ётқизилган.

Нукус тумани прокуратураси томонидан ҳолат бўйича ЖКнинг 97-моддаси 2-қисми "а" банди билан жиноят иши қўзғатилиб, Е.С. ЖПКнинг 221-моддаси тартибида ушланган.

Ҳозирда жиноят иши бўйича Қорақалпоғистон Республикаси прокуратураси томонидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!