Даҳшат! Номаълум шахслар тўй қилиш мақсадида 20 йил олдин ўлган қизнинг мурдасини қабридан чиқариб олишди

Даҳшат! Номаълум шахслар тўй қилиш мақсадида 20 йил олдин ўлган қизнинг мурдасини қабридан чиқариб олишди

Даҳшат! Номаълум шахслар тўй қилиш мақсадида 20 йил олдин ўлган қизнинг мурдасини қабридан чиқариб олишди

Номаълум шахслар қабрдан 20 йил муқаддам вафот этган 18 яшар қизнинг танасини қазиб олишди. Бу ҳақда The Sun нашри хабар бермоқда.

Ҳодиса Хитойнинг Хэбэй вилоятида содир бўлган.

Жиноятчилар воқеа жойида бир жуфт қўлқоп қолдиришган, холос. Ҳозирда полиция уларни изламоқда.

Маълум бўлишича, Хитойда бир эътиқод бор. Унга кўра, ўлганлар кейинги ҳаётда ёлғиз қолмасликлари учун бу ҳаётда оила қурган бўлишлари керак. Шунинг учун бу ерда жасадларнинг кўпинча ўлимидан сўнг қазиб олиниши унчалик ҳам қўрқинчли эмас. Айтиш керакки, бу ҳодиса, албатта, икки томоннинг розилиги билан содир бўлади. Аммо эътиқодга амал қилиш учун марҳумларнинг жасадларини сотиб олиш ҳолатлари ҳам кузатилади. Маълум бўлишича, марҳум келинларнинг нархи ўн минглаб долларни ташкил этади.

Жабрланганлар воқеадан бир неча кун олдин уларнинг ёнига бир оила келиб, қизининг жасадини шундай маросим сабаб уларга бериб туришларини илтимос қилишганини таъкидлашди. Аммо марҳуманинг ота-онаси рад жавобини беришган. Кўринишидан, жиноятчилар ўз режаларини ота-онанинг иродасига қарши амалга оширишган.

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар


Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади, ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!