Даҳшат! Наманганлик 13 ёшли қизнинг фарзанд кўргани ростми?

Даҳшат! Наманганлик 13 ёшли қизнинг фарзанд кўргани ростми?

Наманган вилояти Чортоқ туманида 7-синф ўқувчисининг она бўлгани ҳақида хабарлар тарқалди. Бу ҳақда “centralasian.org” сайти маълум қилди.

Чортоқ тумани халқ таълими бўлими раҳбари Шоҳиста Турғунованинг айтишича, 7-синф ўқувчиси фарзанд кўргани ҳақидаги хабарлар ёлғон, аммо бир нечта ўқитувчилар меҳнат таътилидан чақириб олинган.

“Йўқ, бу қиз фарзанд кўрмади. Шунчаки гинекологик текширувларда юзага келган муаммо туфайли ўзимни осаман, деб таҳдид қилди. Шу воқеа туфайли ҳар хил шов-шув тарқалиб кетди. Биз унинг уйига бориб, муаммони ўргандик. Шу воқеадан кейин бир нечта ўқитувчини меҳнат таътилидан чақириб олиб, уларга уқувчининг таътилдаги вақтини қандай ўтказаётганини суриштиришни, ўқувчилар билан ишлашни топширдик”, деди Турғунова.

Чортоқ туманидаги бошқа ўқитувчиларнинг гапига кўра, гарчи ота-оналардан фарзандларининг таътил вақтидаги ишлари борасида тилхат ёзиб олинган бўлса-да, барибир, ўқитувчилар ўқувчиларни таътилда ҳам назорат қилишга жалб этилган.

Наманган вилояти Чортоқ тумани РУВД вакилининг (исми сир тутилган) айтишича, 13 ёшли ўқувчи фарзанд кўрган. “Айни дамда бу борада суриштирув ишлари олиб борилмоқда. Мазкур воқеага алоқадор одамдан ДНК таҳлили олинмоқда. Бошқа тафсилотлар ҳозирча номаълум”, деди РУВД вакили.

Manba: ca-news.org  

 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!