Даҳшат! Москвада 7 ёшли маугли-болакайнинг ўлиги топилди

Даҳшат! Москвада 7 ёшли маугли-болакайнинг ўлиги топилди

Москвадаги квартиралардан биридан 7 ёшли болакайнинг жасади топилди. Хабарларга кўра, у ҳаёти давомида деярли кўчага чиқмаган. Қолаверса, аутизмга чалинган болакай ахлатлар орасида яшаган.

Боланинг ота-онаси ажрашиб кетган, у бобоси ва бувисининг қўлида қолган. Қўшниларнинг айтишича, уй умуман тоза турмаган, чунки болакайнинг бобоси уйида ахлат пакетларини олиб келаверган.

Фожиа 12 март куни содир бўлган. Болакайнинг жасадини унинг онаси топган. Аёл қўшни хонада хириллаш овозини эшитган ва болага ёрдам беришга уринган, аммо улгурмаган. Шифокорлар болакай юрак тўхтаб қолиши натижасида ҳалок бўлганини айтишди.

Эслатиб ўтамиз, бу биринчи ҳолат эмас. Олдинроқ яна бир квартирада маугли-қизнинг жасади топилганди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!