Даҳшат! Коронавирусга чалинган тиббий ходимлар камида 10 тача чақалоққа вирус юқтирди

Даҳшат! Коронавирусга чалинган тиббий ходимлар камида 10 тача чақалоққа вирус юқтирди

Руминиянинг Тимисоара шаҳрида камида ўнта янги туғилган чақалоқ касалхона ходимларидан коронавирус юқтирган. Бу ҳақда Тhe Mirror хабар бермоқда.

Расмийлар томонидан ўтказилган тергов шуни кўрсатдики, бу болаларнинг оналари вирус юқтирмаган. Расмийларнинг таъкидлашича, янги туғилган чақалоқлар коронавирусни тиббий ходимлардан юқтирган.

Оналардан бири касалхонада ҳимоя ниқоблари киймаганлигини айтди. "Сўнгги икки кун ичида мен даҳшатли фильмда яшаётгандай бўлдим", деб шикоят қилди у.

Янги туғилган чақалоқлардан ташқари биттаси уйга ўзини изоляция қилиш учун юборилган.

 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!